АҚШлик олимлар гомосексуализмни бузуқлик деб изоҳлади
- Written by Administrator
АҚШлик олимлар гомосексуализмни бузуқлик деб изоҳлади
Америкалик олимларнинг янги тадқиқотлари эркакларнинг ноанъанавий жинсий мойиллиги сабабларини аниқлаб берди. Калифорния университети ходимлари узоқ давом этган тадқиқлар натижасида инсоннинг гомосекуализмга оғиб кетишига туғма руҳий ёки жисмоний нуқсонлар,
ирсиятдаги хатолик ёки наслдан ўтиш эмас, балки фақат ташқи муҳитнинг салбий таъсиригина сабаб бўлишини исботлаб беришди, деб хабар беради МИР24.
Мутахассислар инсоннинг бундай руҳий нуқсон билан туғилиши мумкин эмаслигини таъкидлаб, бунга Исломни далил қилиб келтиришди. Маълумки Исломда гомосексуализм энг оғир гуноҳлардан бири саналади, чунки бу разолат инсоний фитратга мутлақо хилофдир.
Манбада айтилишича, бу нарса ўзидаги ҳолатни «табиатнинг хатоси» деб ўзини оқлашга уринадиган одамнинг ички зиддиятлари бўлиши мумкин эмас. Аслида бу фаҳш, маънавий бузуқликдан бошқа нарса эмас.