Уч нарса борки… (2-қисм)
- Written by Info.islom.uz

Уч нарса борки… (2-қисм)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Уч нарса нажот бўлгувчидир:
1. Ичда ҳам, ташда ҳам Аллоҳдан қўрқиш;
2. Бойликда ҳам, фақирликда ҳам ўртача юриш;
3. Мамнунликда ҳам, ғазаб келганда ҳам бирдай одил бўлиш.
Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1. Ҳаддан ортиқ бахил бўлиш;
2. Ҳавойи нафсига қул бўлиб юриш;
3. Ўзига бино қўйиш.
Уч нарса даражот бўлувчидир:
1. Очиқ салом бериш;
2. Бечора-мискинларни таомлантириш;
3. Тунда одамлар ухлаганда нафл намоз ўқиш.
Уч нарса гуноҳга мағфират бўлувчидир:
1. Қийин пайтда таҳоратни мукаммал қилиш;
2. Жамоат намозига мунтазам бориш;
3. Намоздан сўнг навбатдаги намозни кутиш».