Уч нарса борки… (3-қисм)
- Written by Info.islom.uz

Уч нарса борки… (3-қисм)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч хил дуо шаксиз мустажобдир:
1. Мазлумнингдуоси;
2. Мусофир (ғариб)нинг дуоси;
3. Отанинг болага қилган дуоси».
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Учта сифатга эга бўлган киши айбли ҳисобланади:
1. Ўз айбини кўрмай, ўзгалар айбини кўрса;
2. Ўзида ҳам бор (айбли) ишда бошқаларни айблаб, устидан кулса;
3. Суҳбатдошига азият берса».
* * *
Имом Термизийнинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч хил сифат борки, ким уларга эга бўлса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни ҳимоя қилиб, Ўз жаннатига киритади:
1. Заифлар билан хушмуомала бўлиш;
2. Ота-онага шафқатли бўлиш;
3. Қўл остидагиларга ҳимматли бўлиш».