Уч нарса борки… (4-қисм)
- Written by Info.islom.uz

Уч нарса борки… (4-қисм)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай деганлар: «Қуйидаги кишилар тўғридан-тўғри дўзахга киради:
1. Ўз халқини қийнаб, унга зулм ўтказадиган амирлар;
2. Давлатманд бўла туриб, молидан закот бермайдиган бойлар;
3. Камбағал бўла туриб, ўзини бой кўрсатадиган исрофгарлар».
* * *
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Уч хил сифат борки, улар кимда бўлса, Аллоҳ таоло уни енгил ҳисоб қилиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киргизади:
1. Сени маҳрум қилганларга эҳсон этишинг;
2. Сенга зулм қилганларни авф этишинг;
3. Қариндошлар билан силаи раҳмда бўлишинг».
* * *
Ҳасан Басрий айтади:
«1. Одоби бўлмаган кишининг илми йўқ;
2. Сабри бўлмаган кишининг дини йўқ;
3. Тақвоси бўлмаган кишининг Аллоҳга яқинлиги йўқ».