Уч нарса борки… (11-қисм)
- Written by Администратор

Уч нарса борки… (11-қисм)
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан шундай ривоят қилинади: «Уч тоифа киши борки, Аллоҳ таоло қиёмат куни улар билан сўзлашмайди, раҳмат назари билан боқмайди, гуноҳларини ҳам кечирмайди, балки уларни қаттиқ азоблайди. Улар:
1. Кексайганида ҳам зинодан қайтмаган одам;
2. Ёлғончи подшоҳ;
3. Мақтанчоқ, кибрли камбағал».
* * *
Шайх Абу Бакр Каттоний шундай деганлар: «Уч хислат нафл ибодат қилишдан яхшироқдир:
1. Ғафлат уйқусидан уйғониш;
2. Нафснинг тилаганини бермаслик;
3. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш».
* * *
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:
«1. Муҳаббат – Ҳақни танишликнинг асосидир.
2. Поклик – иймоннинг аломатидир.
3. Иймоннинг дастмояси – тақво ва Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиш».