АҚШ: Сан Антониодаги мусулмонлар клиникаси ҳаммага бепул хизмат қиляпти

АҚШ: Сан Антониодаги мусулмонлар клиникаси ҳаммага бепул хизмат қиляпти

АҚШдаги еттинчи йирик шаҳар ҳисобланган Техас штатининг Сан Антонио шаҳрида мусулмонларга тегишли Эл Бари шифохонаси ирқи ва динидан қатъий назар, тиббий суғуртаси бўлмаган ёки суғуртаси чекланган ҳамма фуқарога бепул тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Экспресс Ньюс нашрига кўра, шифохонада кўнгилли равишда ишлаётганларнинг ҳаммаси мусулмон. Улар ёки тажрибали шифокор ёки тиббий олийгоҳ талабасидир.
Нотижорат ва давлат томонидан молиялаштирилмайдиган Эл Бари шифохонаси жума ва шанба кунлари соат 11 дан 13га қадар беморларга бепул хизмат кўрсатади.
Ушбу шифохонани Др.Суҳаиб Ҳақ ва унинг рафиқаси Др.Сара Самрин очган.
 “Аллоҳга эътиқодимдан кейин ҳаётимдаги иккинчи муҳим нарса мана шу шифохона ҳисобланади. Овқат истеъмол қилиб танамни озиқлантирсам, бу ерда ишлаб руҳимни озиқлантираман”, - дейди Др.Сара Самрин.
Суҳаиб Ҳақга кўра, одатда шифохонага иш жойи ҳеч қандай ижтимоий ёрдам кўрсатмайдиган камбағал ишчилар, фуқаролиги бўмаганлар ва Сан Антонио шаҳрига меҳмонга келган одамлар мурожаат қилади.

back to top