Салмон Хонни диний эътиқоди учун қамалдими?

Салмон Хонни диний эътиқоди учун қамалдими?

Ҳиндистонда бутун дунёга машҳур болливуд мусулмон актёри Салмон Хонни 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда indiadaily.ru ёзмоқда.
52 ёшлик актёр 1998 йилдаги воқеалар юзасидан суд қилинди. Бундан қарийб 20 йил олдин актёр Раджахстон штатида суратга олинган фильмда роль ижро этган, суратга олиш вақтида у камёб ҳисобланган икки антилопани ўлдирганликда айбланган.

Хонга камёб ҳайвонларни овлашни таъқиқловчи «Ёввойи табиат муҳофазаси» қонунида белгиланган моддага кўра айблов қўйилган. Браконьерлик қилганликда айбланган Салмон Хонга 2006 йили 5 йиллик қамоқ жазоси белгаланган эди. Бироқ Болливуд юлдузи ўша йили ўзининг айбсиз эканини исботлаб, ҳукмни бекор қилишга муваффақ бўлган эди.
2017 йил эса яна ўша иш қайта кўрилган ва энди Салмон Хонга ўқотар қуролларидан ноқонуний фойдаланиш айби қўйилди. Бу сафар ҳам суд Болливуд юлдузининг беайб эканлиги ҳақида ҳукм чиқарган эди. Раджахстон штати бу қарордан норози бўлиб апелация берган эди. Ишни қайта кўриш 2018 йил апрель ойига белгиланган эди. 5 апрел куни Салмон Хон иши қайта кўриб чиқилди. Унга биноан 10000 рупий штраф ва 5 йил қамоқ жозоси тайинланди. Болливуд юлдузига ҳукмни эшиттириб ўқилгандан сўнг, уни Жходпур штатида жойлашган марказий қамоқхонага олиб борилган. Ҳинд киноси мухлислари уўбу ишга нисбатан бундай ҳукм чиқарилишини ўта оғир дея баҳолашган бўлса, бошқалар эса бунда сиёсий муносабат мавжуд дея баҳолашган.
Покистон ташқи ишлар вазири Хаважа Асиф Салмон Хонни Бхаратия Жанат ҳинд партияси динига тўғри келмайдиган динга, яъни Ислом динига эътиқод қилганлиги учун ҳам шундай муддатга ҳукм қилинган.
«Бундан 20 йил муқаддам содир этилган ҳодисага қўлланилган бу ҳукм Ҳиндистонда мусулмонларнинг, эътиқодсизларнинг ва христианларнинг ҳаёти ҳеч қандай қадр – қимматга эга эмаслигини намоён этади», – дея таъкидлаб ўтган Покистон ташқи ишлари бош вазири.

back to top