Германиялик мусулмон сиёсатчи россиялик диндошлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
- Written by Info.islom.uz
Германиялик мусулмон сиёсатчи россиялик диндошлари билан ҳамкорлик қилмоқчи
6 апрель куни Россиядаги «Собрание» Маданий-маърифий жамоатчилик бирлашмалари ассоциациясида немис сиёсатчиси Артур (Аҳмад) Вагнер иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Келиб чиқиши Россиялик бўлган Артур Вагнер – «Германия учун альтернативалар» ўнг радикал партиясининг етакчиларидан бири. Партия ўзининг муҳожирларга ва Исломга қарши позицияси билан шуҳрат топган. Шунинг учун ҳам Вагнернинг Исломни қабул қилиши кутилмаган ҳол бўлди. Ўтган йили сиёсатчи динини ўзгартирганини оммавий тарзда эълон қилган эди. Бу ҳодиса нафақат Германияда, балки бутун дунёда кенг муҳокама қилинди.
Давра суҳбатида Россия томонидан Давлат Думаси тўртинчи чақирув депутати, сиёсатчи Шомил Султонов, Ислом маданияти, илм-фани ва таълимини қўллаш Фонди раҳбари ўринбосари, фалсафа фанлари доктори Али Полосин, IslamNews ахборо агентлиги бош муҳаррири Ринат Низомиддинов, шунингдек, жамоат арбоблари Муҳаммад Салоҳиддинов ва Рашид Исҳоқовлар иштирок этишди. Иштирокчилар Европадаги, жумладан, Германиядаги ижтимоий-сиёсий аҳволни муҳокама қилдилар. Артур Вагнер сўнгги пайтлар ўнг кайфият кучаяётган Германиядаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ҳақида сўзлаб берди. Учрашув иштирокчилари томонидан Ғарбда Ислом омили ўсаётгани ва сиёсатчилар ҳамда элитанинг мусулмонларга эътибори ошаётгани ҳақида айтди. Меҳмон россиялик ҳамкасблари билан яқиндан самарали ҳамкорлик қилиш умидида эканини айтди. Вагнер Исломни қабул қилгани унинг сиёсий қарашларига таъсир қилмагани, у ҳамон миграция жараёнларини тартибга солиш, Германия аҳолисининг миллий ўзлигини сақлаш тарафдори эканини, бу мамлакат аҳолисини жипслаштириб турувчи асосий ғоя сифатида зурарлигини таъкидлади.