Помпейнинг оқибати

Помпейнинг оқибати

Қуръон Аллоҳнинг қонунларида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслиги хусусида шундай хабар беради:
"Улар жон-жаҳдлари билан, агар ўзларига огоҳлантирувчи келса, ҳар қандай умматдан кўра ҳидоятли бўлишлари ҳақида Аллоҳ номи ила қасам ичар эдилар. Қачонки огоҳлантирувчи келганида, уларда нафратдан бошқани зиёда қилмади. Ер юзида мутакаббирлик ва ёмон макр учун (қилдилар). Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир. Улар фақат илгаригиларнинг суннатига интизор бўлмоқдалар, холос. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз бадал топа олмассан. Аллоҳнинг суннатига ҳаргиз ўзгартириш топа олмассан" Фотир сураси, 42-43.

Ҳа, Аллоҳнинг суннати-қонунида ҳеч қандай ўзгаришлик йўқдир. Унинг қонунларига мухолиф келган, Унга исён қилган айни илоҳий қонунга тобеъ бўлур. Рим Иипериясида насл бузилишининг рамзи бўлмиш Помпеи айнан Лут қавми каби жинсий бузуқликларга ботиб кетиб, ниҳоят-оқибати ҳам Лут қавмининг оқибатидек бўлди.
Везувий вулқони, Италиянинг, хусусан Наполи шаҳрининг рамзидир. Тақрибан икки минг йилдан бери сукутда бўлган Везувий "Ибрат тоғи" дея номлангаддир. Везувийнинг бу тарзда номланиши беҳуда эмас. Машҳур Содом ва Гоморра шаҳарларининг бошига келган фалокат билан Помпей фожиаси бир-бирига жуда ўхшамоқдадир.
Везувийнинг ғарб қияликларида Наполи, шарқ кияликларида эса, Помпей шаҳри жойлашгандир. Тахминан икки минг йил аввал содир бўлган лава ва кул фалокати бу шаҳарлар аҳолисини оний бир шаклда ушлаган. Фалокат шундай оний равишда бўлганки, ҳамма нарса икки минг йил аввалдагидек қолган. Гўё вақт тўхтаб-қотиб қолгандек. Помпейнинг бундай бир фалокат билан ер юзидан йўқотилиши беҳуда эмас, албатта. Тарихий далиллар шуни кўрсатадики, йўқ қилинмасдан олдин у ер айш-ишрат ва бузуқликларнинг қоқ маркази бўлган. Шаҳарнинг энг кўзга ташланувчи хусусияти-фоҳишаликнинг жуда ривожлангани эди. Ҳатто шу даражага етганки, шаҳардаги фоҳишахоналарнинг сонини биров аниқ билмаган. Фоҳишахона эшикларига табиий катталикдаги эркак аъзолари осиб кўйилар эди. Асоси митраик эътиқодига бориб тақаладиган бу чиркин урф-одатга кўра, жинсий аъзолар ва жинсий алоқалар яширилмаслиги ва очиқ намониш этилиши лозим бўлган.
Бироқ Везувийнинг лавалари бир онда бутун шаҳарни харитадан ўчирди. Ҳодисанинг энг ғаройиб томони шуки, шаҳар ҳар кунги яшаш тарзи ичида ғафлатда қолаверган, Везувийнинг даҳшатли портлашига қарамай, ҳеч кимса қоча олмаган, гўё сеҳрланиб, фалокатнинг фарқига ҳам бормаган. Овқатланиб ўтирган бир оила ўша онда қай ҳолатда бўлса, ўша холича тошга айланиб қотиб қолган.
Жинсий алоқа қилиб турган ҳолида тошга айланиб қотиб қолган жуфтлар қанчадан-қанча. Айниқса, бу жуфтлар орасида ўзаро алоқада бўлган жинсдошлар, ёш ўғил ва қиз болалар ҳам борлиги эътиборни тортади. Помпей қолдиқларидан чиқарилган, тош қотиб қолган инсон жасадларидан баъзиларининг юзлари ҳеч бузилмаган эди. Умуман, юз ифодалари ҳайрон қоларли эди. Ҳатто баъзи юзларда кулги ифодаларига ҳам дуч келинди.
Фожианинг энг ҳайратда қолдирувчи томони ҳам ана шундадир. Минглаб инсон ҳеч нарса кўрмасдан ва эшитмасдан ғафлатда қолгани, ўлимнинг уларни дарҳол ушлагани дарҳақиқат ғаройиб! Бу жиҳат унинг Қуръонда қиссалари келтирилган ҳалокат воқеаларига ўхшаш эканини кўрсатади. Чунки Қуръон ҳалокат воқеаларини тушунтирар экан, "бирдан йўқ бўлиш" дея изоҳлайди. Мисол учун, Ёсин сурасида англатилган "шаҳар халқи" бир онда бутунлай ўлгандирлар. Суранинг 29-оятида бу ҳолат шундай баён қилинади:
"Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю баногоҳ улар "ўчиб" қолдилар".
Қамар сурасининг 31-оятида Самуд қавмининг халокати тушунтирилган бўлиб, яна "бир онда йўқ бўлиш" дикқатни жалб қилади:
"Дарвоқеъ, Биз уларнинг устига бир даҳшатли қичқириқ юборган эдик, улар худди (қўйлари учун) қўра ясовчининг (қўрасидан тўкилган) хас-хашак каби бўлиб қолдилар".
Помпей халқи ҳам, оятларда келган шаклда, "бир онда йўқ бўлиш"га учраган эди.
Бутун бу ибратли фалокатларга қарамай, Помпейнинг эски ўрнида бугун ҳолат унчалик ўзгарган эмас. Наполининг ишратхоналари Помпейникидан қолишмайди. Капри ороли бачабозларнинг ва яланғочларнинг курорт масканлари ҳолатидадир. Капри ороли туризм рекламаларида "Жинсдошлар (бачабозлар) жаннати" дея танитилмоқда. Оқибатда, минтақа халқининг яна айни яшаш тарзини танлаганликлари кўриляпти. Фақат Капри ёки Италияда эмас, балки дунёнинг деярли ҳар тарафи бугун шундай ахлоқий бузуқлик ичида яшамоқда ва инсонлар ўтмиш қавмларнинг бошига келган фалокатлардан сабоқ-ибрат олмасликда ўжарлик қилмоқдалар.

back to top