Мусулмонлар биринчи бўлиб шахсни тасдиқловчи ҳужжат тизимини йўлга қўйишган
- Written by Administrator

Мусулмонлар, дунё миллатлари ичида биринчи бўлиб шахсни тасдиқловчи ҳужжатни йўлга қўйишган. Имом Нававий “Бўстонул орифийн” номли китобларида зикр қилишларича, мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давлат ҳудудидан ташқарига чиқиш учун фақат ўзларининг изнлари, муайян муддатга ва ўзларининг муҳрлари босилган васиқани беришни йўлга қўйганлар.
Ажнабий давлатга сафар қилган ҳар-бир киши ўзи билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўтариб олган. Ушбу ҳужжат исломий ўлкаларнинг барчасида йўлга қўйилган.
Иккинчи ҳижрий асрда, Мисрдаги Тулунийя давлати даврида уни “Жавазус сафар” (яъни паспорт) деб номланган. Ўша пайтда Мисрдан фақат паспорт билан ташқи давлатга чиқилган. Ўшанда паспорт тизими бир шаҳардан бошқасига ёки Мисрдан хорижга чиқишда қўлланилган.
Султон Аздуддавла ал-Бувайҳий 372-ҳижрий санада шаҳар дарвозаларини назорат қилиш хусусида фармон чиқарди.
Ушбу дарвозани бир тарихчи таърифлаб: “Ташқи мамлакатга чиқиш фақат паспорт тизими билан бўлиши ҳамда ички мамлакатни ушлаб туриш мақсадида йўлган қўйилган”, деди.
Шарқшунос Grohman Мисрда, папирус варағига араб тилида ёзилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатни учратган. У варақ, иккинчи ҳижрий асрга тўғри келишини айтган. Ўша ёзувни амир Абдуллоҳ ибн Ҳажжобнинг баъзи ишчилари ёзган. Паспортнинг юқори қисмига “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” ёзилган. Сўнгра паспортни ёзувчиси, шахснинг исми, ватани, у ерда рўйхатга қўйилгани, у ерда туриш сабаби ва муддати......
Паспорт ихтиро қилиниши билан Ислом оламининг барча томонида тинчлик ва барқарор ҳаёт юзага келган. Уни бошқа халқлар ҳам мусулмонлардан кўчириб йўлга қўйишган. Охири келиб, бугунги кундаги паспорт тизими юзага келган.
Араб тилидан Анвар Аҳмад таржимаси