Бразилияда мусулмонларнинг кўпайиши

Бразилияда мусулмонларнинг кўпайиши

Бразилия давлати исломдан хавфсирашлик етиб бормаган ягона католик давлатидир. Катталиги жиҳатидан пойтахтдан кейинги ўринда турадиган шаҳар Сан-Паулу шаҳри бўлиб, ундаги масжидлар сони ўн еттитага етди. Бу масжидлардан бири жанубий Америка бўйича энг катта масжид ҳисобланади.

Бразилия аҳолисининг сони қарийб икки юз миллиондир. Мусулмонларнинг сони эса бир миллионга етади. Булардан деярли 30-50 фоизини Исломни янги қабул қилган бразилияликлар ташкил қилади. Исломни янги қабул қилганларнинг етмиш фоизини аёллар ташкил қилиб, буларнинг аксари ўқимишлик ва олий маълумотлик аёллардир.
 Мазкур муслималардан бири 2008 йилда исломни қабул қилган Кристиана Бертолино Бразилия жамиятида омма орасида юриш-туришда ҳам, ҳатто ҳижоб кийиб юришда ҳам ҳеч қандай муаммога дуч келмаслигини айтади. 
Унинг бу гапларини 2013 йил Бразилияга бошпана сўраб келган Суриялик Доно Балхий таъкидлаб шундай дейди: Бразилия – ўзининг ҳудидага кириш учун Суриялик қочқинларга виза берган ягона давлатдир. 
Доно Балхий у ердаги ширкатлардан бирида котиба бўлиб ишлайди. Доно Балхий у ерда ҳеч қандай тазйиқсиз яшаётган бўлсада, лекин ҳалол таомларни ўртача нархда топишда қийинчилик борлигини айтади.

Iqraa.com сайтидан олинди

back to top