Испаниялик мусулмон 9000 чақирим пиёда йўл босиб, умрага борди

Испаниялик мусулмон 9000 чақирим пиёда йўл босиб, умрага борди

Испаниялик мусулмон 9000 чақирим пиёда йўл босиб, умрага борди

АЛ-ҚУВАЙТ, 20 октябрь. ИНТЕРФАКСнинг ал-Қувайтдан хабар беришича, испаниялик бир мусулмон Маккага умра қилиш учун пиёда йўлга чиққан эди.  Қувайтнинг "Al Rai" газетаси хабарига кўра, у саёҳатини Париждан бошлаб, беш ярим ой мобайнида 9000 километр йўл босган ва манзилига эсон-омон етиб борган.

Бу киши ўз сафари мобайнида 5000 евро харжлаган ва бошқалар пулдан ёрдам бермоқчи бўлишганида рад қилган.  
Ноқулай об-ҳаво шароити унга катта қийинчиликлар туғдирди: зиёратчи ўтган айрим жойларда совуқ шунчалар қаттиқ бўлганки, унинг қўл-оёқлари жонсиз бўлиб ишламай қолган, деб ёзади газета. 
2012 йили босниялик бошқа бир мусулмон 5,7 минг километр йўл босиб, ҳаж амалини адо этган эди. Шу йили эса россиялик мусулмон хитойлик бир диндоши билан велосипедда Саудия Арабистонига бориб, ҳаж қилишди.

back to top