«Мусулмонлар имкон борича зўравонлик ва урушга йўл қўймасликлари керак»
- Written by Administrator
Ислом олами уюшмаси (робита) аъзоси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари чечен тупроғида тинчлик ва тартиб ўрнатишда Чеченистон Республикасининг биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад ҳожи Қодировнинг хизматларини юксак баҳолади. Шайх ҳазратлари бу ҳақда «Ислом – тинчлик ва бунёдкорлик дини» V Халқаро тинчликпарвар форумида сўзлаган нутқида тўхталиб ўтдилар.
«Қадрдон дўстим Аҳмад ҳожи урушнининг Исломга ҳам, мусулмонларга ҳам ҳеч қандай яхшилик келтирмаслигини билар эди. У тинчлик ва бунёдкорлик йўлини тутди ва бу йўлга умрининг сўнгги лаҳзаларигача содиқ қолди. Аҳмад ҳожи ўз халқини ҳалокатдан қутқаришни истар эди. Аллоҳ таоло унга ёрдам берди. Яратганга шукрки, бугун чечен тупроғида тинчлик, барқарорлик ва тартиб ҳукм сурмоқда», деб таъкидладилар шайх ҳазратлари.
Шуниингдек, шайх ҳазратлари «Аҳмад ҳожи эришга ютуқларни ўнинг ўғли, содиқ сафдоши Рамазон Қодиров авайлаб асради ва ривожлантирди» деб айтиб ўтиб, сўнг шундай дедилар:
«Мен Чеченистонга уруш пайтида ҳам келганман. Эсимда, Аҳмад ҳожи мени Москвада кутиб олиб, республикага Доғистон орқали ўтиб келган эдик. Грозныйда бирорта бино соғ қолмаган эди. Ҳаммаёқ вайронгарчилик эди. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсинки, бугун вазият тубдан ўзгарган. Минтақа харобалардан қайта тикланди. Бу эса биринчи навбатда Рамазон Қодировнинг хизматидир».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари бутун дунё мусулмонлари ҳам тинчлик ва бунёдкорликка интилишлари лозимлигини таъкидлаб, шундай дедилар:
«Чеченистонда бўлиб ўтган воқеалар ўзгаришлар барчамиз учун сабоқ бўлиши лозим. Уруш республикага ҳам, халққа ҳам ҳеч қандай яхшилик келтирмади. Фақат фалокат ва мусибат келтирди. Бундан тегишли хулоса чиқаришимиз шарт. Бутун дунёда тинчлик қарор топишининг аҳамиятини англаган ҳолда, мусулмонлар имкон борича зўравонлик ва урушга йўл қўймасликлари лозим»
Чеченистон раҳбари ва ҳукуматининг матбуот хизмати



