"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (4)
- Written by Administrator
Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг ўн олтинчи умумий мажлиси 19 август душанба кунининг иккинчи ярмида ўз ишини давом эттирди.
Биринчи гуруҳнинг мажлисига Дунё мусулмон уламолари бирлиги ташкилоти раисининг биринчи ўринбосари машҳур аллома шайх Абдуллоҳ бин Баяя ҳазратлари раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1. Шайх Аҳмад Муҳаммад Ҳусайн.
2. Устоз Ҳишом Нашшоба.
3. Доктор Иззуддийн Умар Мусо.
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.
Иккинчи гуруҳнинг мажлисига доктор Муҳаммад Мухтор валади Аабо раислик қилдилар.
Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1. Шайх Абу Бакр Аҳмад Муллабори.
2. Устоз Ҳасан Ҳанафий.
3. Доктор Башшор Аввод Маъруф.
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.
Шу билан бугунги йиғилишлар ниҳоясига етди. Эртага эрталабдан мажлис ўз ишини давом эттиради.



