"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (5)

"Оли байт муассаси" қироллик академиясининг 16-мажлиси (5)

Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг XVI умумий мажлиси 20 август сешнба куни эрталаб ўз ишини давом эттирди.

Биринчи гуруҳнинг мажлисига фан, маданият ва таълим бўйича ислом ташкилоти бош мудири доктор Абдулазиз Тувайжрий раислик қилдилар.

Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1.    Доктор Муҳаммад Саммак.
2.    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
3.    Доктор Мустафо Сирич.
4.    Шайх Умар ибн Ҳафийз
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.

Иккинчи гуруҳнинг мажлисига доктор, шайх Али Жумъа  раислик қилдилар.

Бу гуруҳнинг йиғилишида қуйидаги нотиқлар маъруза қилдилар;
1.    Доктор Муҳаммад Мухтор Валади Аабо.
2.    Устоз Ҳабиб Али Жифрий.
3.    Шайх Саййид Али Оли Ҳошим.
4.    Доктор Яҳё ибн Жунайд. 
Сўнгра сўзланган мавзулар бўйича фикр алмашув ва саволларга жавоблар бўлди.

20 август сешанба куни, Иордания давлати пойтахти Аммон шаҳрида "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси"нинг ўн олтинчи умумий мажлиси иштирокчиларини Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг қироли Абдуллоҳ иккинчи ибн Ҳусайн ибн Талол жаноби олийлари ўз қасрларида қабул қилдилар.

Подшоҳ жаноби олийлари ўз меҳмонлари, "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси" аъзолари ва меҳмонларини пешвоз чиқиб очиқ чеҳра билан кутиб олдилар ва уларнинг ҳар бирлари билан қўл бериб самимий кўришдилар ва қутладилар.

Сўнгра подшоҳлик қасри мажлисхонасида Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн ибн Талол жаноби олийлари билан  "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси" аъзолари ва академия меҳмонлари иштирокида мажлис бўлди.

Дастлаб "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси" бош мудири подшоҳ жаноби олийларига доимий ёрдамлари учун ва самимий қабул учун қизғин ташаккурлар айтди ва академиянинг ишлари, хусусан, бўлаётган умумий мажлис ҳақида ахборот берди.

Сўнгра Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн ибн Талол жаноби олийлари нутқ сўpладилар. У киши ўз давлатининг Ислом ва мусулмонлар учун қилаётган хизматлари борасида гапириб ўтдилар. "Аммон рисоласи" ҳужжатларида келган барча мазҳабларни ҳурмат қилиш, барча бир-бири билан дўст бўлиши кераклиги ҳақидаги қарорларни эсга олди.
Уламолардан мусулмонлар орасида қўполлик, бир-бирини кофирга чиқариш, куч ишлатиш каби Ислом динига бегона нарсалар бўлмаслиги учун доимо ҳаракатда бўлишларини илтимос қилди. «Динни шахсий ва сиёсий мақсадларда ишлатига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, биз ҳаддан ошиш, жангарилик, фитна қўзиш ва тафриқа солишга ўхшаш салбий ҳолатларга қарши курашда бирга бўлшимиз керак», дедилар у киши.

Ундан кейин Иордания Ҳошимийлар Қироллигининг қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн ибн Талол жаноби олийлари "Оли байт Ислом фикри қироллик академияси" аъзолари ва академия меҳмонлари шарафига тушлик зиёфат бердилар. 

back to top