“Марказий Осиёда мусулмонларнинг радикаллашуви ҳақидаги гаплар – афсона”

“Марказий Осиёда мусулмонларнинг радикаллашуви ҳақидаги гаплар – афсона”

Лондондаги Халқаро муносабатлар қироллик институти (The Royal Institute of International Affairs) “Марказий Осиё республикаларида постсовет мусулмонларнинг радикаллашуви ҳақидаги афсона” номли рисолани эълон қилди. Рисола муаллифлари – Эксетер университетининг халқаро муносабатлар бўйича доценти Жон Хетершо ва Питтсбург университетининг антропология бўйича доценти Дэвид Монтгомери.

Рисола муаллифларининг айтишича, хавфсизлик бўйича таҳлилчилар ва турли изоҳловчилар таъкидлайдиган постсовет Марказий Осиёда мусулмонларнинг кенг радикаллашуви ҳақидаги гап-сўзлар афсонадан бошқа нарса эмас ва бу гапларнинг тасдиғи йўқ.

Марказий Осиёда мусулмонларнинг радикаллашуви муаммоси кенг тарқалгани айтилади, аммо минтақада исломий экстремизм ва сиёсий зўравонлик жиддий даражага кўтарилганига оид далиллар деярли мавжуд эмас. Бу Марказий Осиё хавфсизлиги ва қисман сиёсий ислом бўйича таҳлилчиларнинг исломни нотўғри талқин қилиши билан боғлиқ бўлиб, оқибатда муҳим йўналишлардаги масалалар бузиб кўрсатилади.

Хетершо ва Монтгомери постсовет Марказий Осиёда мусулмонларнинг радикаллашуви ҳақида кенг тарқалган олтита нотўғри тасаввурни ажратиб кўрсатган. Рисолани тайёрлаш доирасида олиб борилган тадқиқотлар ва турли маълумотлар бу “радикаллашув”ни тасдиқламади. Хусусан, хавфсизлик бўйича кўпгина таҳлилчилар зўравон экстремизм билан боғлиқ айрим ҳолатлар постсовет мусулмонлар радикаллашуви жараёнининг бир қисми, деб ҳисоблайди ва аслида бу ҳақиқатга тўғри келмайди.

Олимларнинг фикрича, радикаллашув ҳақидаги афсонанинг муҳимлиги шундаки, у сиёсий таъсирга эга.

back to top