www.arabic.uz сайти янгиланди
Мана сайтимизни янгича кўринишда сиз азизларга тақдим қилмоқдамиз. Аввалги ҳолатида тасвирдаги ҳикматларни ўқиш бироз мушкул эди. Эътирозлар кўпайгач янги сайтимизда иншааллоҳ ушбу муаммо бартараф қилинди. Ундан ташқари кутубхона бўлимидаги китобларни имкон борича хатолари тузатилиб, қайтадан тайёрланди. Баъзи янги китоблар ҳам тайёрланмоқда. Яқин фурсатларда иншааллоҳ уларни ҳам сайтга қўямиз.
Янги сайтнинг хусусиятларидан яна бири, ижтимоий тармоқларга бевосита боғлиқ эканидир.
Луғат бўлимига сайтимиз ходимлари томонидан тайёрлаган арабча-ўзбекча-русча "ал-Жавоҳир" номли луғатни ҳам қўйиш арафасидамиз. У луғат 40 мингга яқин сўзни ўз ичига олган.
Медиа бўлимида кўплаб мултфилмларни субтитр шаклида тайёрлаб, сайтга жойламоқдамиз. Масалан 25 сериялик "Ториқ" мултфилми ўзбек тилига ўгирилиб, кирил ва лотин ёзувида субтитр қилинди. Ундан ташқари жуҳа (афанди) номли кўп серияли мултфилми ҳам ўзбек тилига ўгирилди.
Ушбу янги сайтни тайёрлашда хизматларини аямаган мухлис ака ва укаларимизга миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.
www.arabic.uz



