Саудия бош муфтийси ёшларни кибер урушдан огоҳ бўлишга чақирди

Саудия бош муфтийси ёшларни кибер урушдан огоҳ бўлишга чақирди

Саудия Арабистонининг Бош муфтийси Шайх Абдулазиз ал-Ашайх виждонсиз кимсалар томонидан олиб борилаётган кибер урушлар ҳақида ёшларни огоҳлантирди. Жумладан, Саудия муфтийси: “Ўша сайтларнинг ортида турган кимсалар мусулмонлар орасига заҳар сочишга уринмоқдалар. Бунинг учун улар мусулмон умматига зарар етказувчи барча воситаларни ишга солмоқдалар”, – деб таъкидлаган.

Ар-Риёд Ислом университетида “Кибер террор: хавфи ва унга қарши курашиш йўллари” мавзусида бўлиб ўтган форумнинг очилиш маросимида чиқиш қиларкан, Шайх Абдулазиз ал-Ашайх саудиялик ёшларни алданиб қолмасликка ва бунинг учун бузғунчилар қўллаётган восита ва усулларга нисбатан ҳушёр бўлишга чақирган.

back to top