Макка ва Мадина ўртасида тезюрар поезд ишга туширилади
Келаётган йил бошида Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара ўртасида қурилаётган 480 километр узунликдаги “Ҳарамайн темир йўли”да тезюрар поездларнинг синови ўтказилади. Янги линия учун жами 35 та замонавий поездларнинг келтирилиши белгиланган. Бу ҳақида Саудия Арабистонининг Транспорт вазирлиги маълум қилган.
Хабар қилинишича, ҳозирда темир йўл линиясидаги асосий бекатларнинг 90 фоизи қуриб битказилган. Бекатлар икки муқаддас шаҳарга ташриф буюрадиган зиёратчилар учун қулай бўлишига алоҳида этибор қилинмоқда. Шунингдек, темир изларни эҳтимолий сув тошқинларидан муҳофаза қилиш мақсадида, уларни ер сатҳидан 1,2 метр баландроқ қилиб барпо этилган.
Саудия Темир йўл ширкатининг раҳбари Муҳаммад бин Холид ал-Сувайкатнинг таъкидлашича, “”Ҳарамайн темир йўли” тўлиқ ишга туширилгач, Макка ва Мадинани Жидда ва Рабиғ шаҳарлари билан ҳам тезюрар поездлар воситасида боғлаш имконияти пайдо бўлади. Янги линия орқали соатига 20 мингга яқин йўловчини ташиш назарда тутилган.



