“Йил имоми-2014” кўрик танловининг якуний босқичи бўлиб ўтди (фоторепортаж)
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги “Йил имоми” кўрик танловининг якуний, Республика босқичи 2014 йил 26 ноябр куни ЎМИ мажлислар залида бўлиб ўтди. Белгиланган низом асосида ўтказилган тадбирнинг якуний натижалар қайдномаси қуйидагиларни ташкил этди.
Умумий 337 балл тўплаган Тошкент шаҳри “Имоми Али” жомеъ масжиди имом-хатиби Шарипов Салоҳиддин домла биринчи ўринга ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиқ топилди. ЎМИнинг 1 даражали дипломи ва компютер жиҳози билан тақдирланди.
Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган “Йил имоми” танлови ўтган йилги танловдан ҳар томонлама юқори савияда ташкил этилганлиги ва шунга монанд имом-хатиблар савияси ўрта ҳолда деб баҳоланди ва ЎМИ раиси У.Алимов томонидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.













