АҚШ Исроилга 3 мингта “ақлли бомба” етказиб беради

АҚШ Исроилга 3 мингта “ақлли бомба” етказиб беради

Хабар қилинишича, Америка Қўшма Штатлари Исроилга 3 мингта “смарт (ақлли) бомба” етказиб бериши кутилмоқда. Бундай бомбалардан Исроил томони Фаластин ва фаластинликларга нисбатан амалга оширган энг сўнгги зўравонликлари мобайнида ҳам фойдалангани айтилмоқда.

Тафсилотларга кўра, АҚШ томонидан етказиб бериладиган бомбаларга “J-Dam” тизими жойлаштирилган бўлиб, мазкур тизим GPS технологияси асосида ишлайди ва нишонга олинаётган объектнинг жойлашувини аниқ белгилаш имкониятини беради.
“Ақлли бомбалар”нинг умумий нарҳи 82 миллион АҚШ доллари экани ва улар “Boeing” корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилиши маълум қилинган. Таъкидланишича, Исроил томони бомбалар учун пул тўламайди, уларнинг қиймати ушбу давлатга АҚШ томонидан ажратиладиган ҳар йиллик молиявий-ҳарбий ёрдам ҳажмидан ушлаб қолинади.

back to top