Индонезия Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этади

Индонезия Фаластин халқини қўллаб-қувватлашда давом этади

Куни кеча Индонезия ташқи ишлар вазири Ретно Марсудий халқаро ҳамжамият вакиллари олдида чиқиш қиларкан: “Индонезия Фаластин халқининг Қуддус пойтахти бўлган мустақил ва суверен давлатни қуриш борасидаги курашини қўллаб-қувватлаб келган ва доимо шундай бўлиб қолади”, – деб таъкидлаган. Марсудий хонимнинг айтишича, “Индонезия ҳукумати томонидан Фаластинга кўрсатиб келинаётган кўмак мамлакат конституциясига ҳам мос тушади...”.

Индонезия ва Фаластин ўртасидаги алоқалар Индонезия ўз давлат мустақиллигини қўлга киритганидан кейин йўлга қўйилган. Фаластин давлатининг 1988 йил 15 ноябрда эълон қилинган мустақиллиги Индонезия томонидан биринчилардан бўлиб тан олинган эди.
Исроилнинг Фаластин ва фаластинликларга қарши олиб бораётган зўравонлик сиёсати ҳақида тўхталаркан, Индонезия ташқи ишлар вазири бундай сиёсат ва хатти-ҳаракатларни “тинчлик ўрнатиш йўлидаги уринишларга ҳамда мустақил ва суверен Фаластин давлатининг ўрнатилишига рахна солмоқда”, деб баҳолаган. Марсудий хоним қайд этганидек, “Исроил сиёсати ва ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва халқаро инсон ҳуқуқларини бузмоқда”.

back to top