ИҲТ Нигериядаги масжидда содир этилган портлашни қоралади

ИҲТ Нигериядаги масжидда содир этилган портлашни қоралади

Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотининг Бош котиби Ийад Маданий ўтган жума куни Нигериядаги Кано масжидида содир этилган портлаш натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қиларкан, мазкур қўпорувчилик актини қоралади ва мамлакат ҳукуматини фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирларни кучайтиришга чақирди. Шунинг баробарида, Маданий жаноблари “ИҲТ терроризмга қарши курашда Нигерияга ўз қўмагини беришга тайёр” эканини ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтадаги жума намози вақтида Нигериянинг шимолида жойлашган Кано масжидида иккита бомба портлатиб юборилган ва ўқотар қуролдан намозхонларга қарата ўқ ҳам отилган эди. Қўпорувчилик натижасида турли манбаларда 80 дан 120 нафаргача одам ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани хабар қилинган.
Бош котиб ИҲТнинг бу борадаги қатъий қарашлари ҳақида тўхталиб, “Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти терроризм, зўравонлик ва экстремизнинг барча шакллари ва кўринишларини қоралайди ҳамда бундай ҳаракатларни оқлашга бўлган ҳар қандай уринишларни қатъий инкор этади”, деб алоҳида таъкидлаган.

back to top