Бирлашган Араб Амирликларида қурғоқчилик: Ҳукумат Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб илтижо қилди

Бирлашган Араб Амирликларида қурғоқчилик: Ҳукумат Аллоҳ таолодан ёмғир сўраб илтижо қилди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти шайх Халифа ибн Зайд Нахайян имом ва мусулмонларни давлат худудидаги барча масжидларда ёмғир сўраб истисқо намозини жамоат бўлиб ўқишликга чақирди, деб хабар беради Islamnews Россия мусулмонлари информацион портали.

Хукумат раҳбари эртага махаллий вақт билан эрталаб соат 09:00 да Амирликнинг барча масжидларда Аллох Таолодан ёмғир сўраб истисқо намозини жамоат бўлиб ўқишликга кўрсатма берди. Амирлик мусулмонлар Аллох Таолодан қуруғоқчиликга барҳам бериб, ёмғир ёғдиришни жамоат бўлиб илтижо қилишади, деб хабар беради The National.
«Истисқо» арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Араб давлатларидаги одатдагидан кўра кутиб турилган ёмғир ёки сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга айтилади ва бу хақда Қуръони Каримнинг Нуҳ сураси 10-11 оятларида Аллох Таоло томонидан мархамат қилинган. “Мен дедимки: "Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта Мағфиратли бўлган Зотдир. (Шунда) У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур”.

Абдулмалик Носиров

back to top