Алматида қиморхона ўрнида масжид қурилди

Алматида қиморхона ўрнида масжид қурилди

Алматининг Бўстондиқ туманида 3 минг кишига мўлжалланган, майдони 6 минг кв. метрдан иборат янги масжид очилди. Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Алмати ҳокими Аҳмаджон Есимов, Қозоғистон бош муфтийси Ёржон ҳожи Малгаж ўғли, мамлакат мусулмонлари диний идораси раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотчилари иштирок этишди.

"Ушбу масжид нафақат одамлар намоз ўқийдиган жой бўлибгина қолмай, балки диний барқарорлик маркази ҳамдир. Бундан ташқари масжид ёшларни шубҳали диний оқимлардан сақловчи марказ бўлиб хизмат қилади", -дея таъкидлади бош муфтий. Шундан сўнг масжидда илк намоз ўқилди.
Бу масжид жамоат ташкилотчиси Бойкен Ашимов шарафига номланди. Ҳисоб бўйича бу Алматидаги 39-масжид бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти ҳар бир қавати 88 та автобомилни сиғдира оладиган автомобиллар турар жойининг мавжудлиги ҳисобланади.
Шуни эътироф этиш керакки, собиқ "Зодиак" қиморхонаси ўрнига қурилган ушбу масжид ҳозирги вақтда у "Олимп" букмекерлик идораси ёнида жойлашган.

back to top