Сурияда қурбонлар сони 200 мингдан ошди

Сурияда қурбонлар сони 200 мингдан ошди

2011 йил мартида бошланган Суриядаги фуқаролар урушида қурбон бўлганлар сони 200 минг кишидан ошди, дея хабар қилади gence France-Presse.

"Биз 2011 йил мартидан буён 202 354 кишининг ҳалок бўлганини рўйхатга олдик", - дея айтиб ўтди Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича назорат гуруҳи раҳбари Рами Абдул Раҳмон ўз баёнотида. Унинг таъкидлашича, ўзаро низодаги тарафлардан тахминан 130 минг ҳарбий ҳалок бўлган. Суриядаги қуролли низолар 2011 йил март ойида бошланган ва тез орада дунё ҳамжамиятига фуқаролар уруши сифатида танилган.

back to top