Ёшлар учун имом қидирилмоқда
Бостон мусулмонлари бир неча йил ёш авлод вакиллари билан иш олиб борган ва барчанинг эътибори ва меҳрини қозонган имомдан айрилди. Аввалроқ Янги Англиядаги йирик масжидда чин мусулмон, чуқур диний билимга эга, кўплаб мамлакатларга танилган Уилям Суҳайб Уебб исмли имом фаолият олиб борган.
"Биз суперқаҳрамонни кутяпмиз", - дейди Boston Globeга берган интервюсида 14 ёшли Бостон масжиди ташриф буюрувчиси Хамза Маҳмуд табассум билан.
"Билмадим, ким унинг ўрнини боса олар экан", -дея афсус билан сўзлади янги мусулмон бўлган коллеж талабаси Миртангелис Пена. Суҳайб Уебб унга Шимолий Виржиния штатида жойлашган ёш мусулмонлар ташкилотида мусулмон олими сифатида иш таклиф қилишганидан сўнг иш жойини ўзгартиришга қарор қилган.
Бундай имомни йўқотганликлари учун қайғуга ботганига қарамай, масжид раҳбарияти ишни ташлаб қўйганича йўқ.
Энди Бостон Ислом жамияти янги имомни изламоқда, ишлашни хоҳловчиларга қўйилган талаблар ҳам оз эмас - талабгор Қуръондан таълим олган бўлиши, Аллоҳ хизматига қодир бўла олиши, Қуръонни ёддан ўқий олиши, ёшлар билан мулоқот қилиш бўйича билимга эга бўлиши, бошқа конфессиялар билан аҳил бўлиши, араб ва инглиз тилини мукаммал билиши ҳамда америка ёшлар маданияти ва жамоат алоқалари асосларидан хабардор бўлиши лозим.



