Қаразовий: “Мен ҳеч қачон ҳеч кимни ўлдирмаганман ва ҳеч кимни қотилликка чорламаганман ҳам”

Қаразовий: “Мен ҳеч қачон ҳеч кимни ўлдирмаганман ва ҳеч кимни қотилликка чорламаганман ҳам”

Куни кеча Миср томони ҳозирда Қатар давлатида истиқомат қилиши айтилаётган олим, Мусулмон уламолари халқаро иттифоқининг раҳбари 88 ёшли шайх Юсуф Қаразовийни Халқаро полиция – Интерпол орқали қидирувга бергани маълум бўлгач, шайх Қаразовий “мен ҳеч қачон ҳеч кимни ўлдирмаганман ва ҳеч кимни қотилликка чорламаганман ҳам”, деб баёнот берган.

Айтилишича, Мисрнинг амалдаги ҳукумати шайх Қаразовийга “жиноят қилишга ундаш”, шунингдек “қотилликка, қамоқдан қочишга, ўт қўйишга, бузғунчилик ва ўғрилик қилишга кўмаклашиш” айбларини қўйган.
Шайх Қаразовий ўз баёнотида: “[Қоҳирадаги] Республика гвардиясининг қароргоҳи, Рабо ва Наҳда майдонларида минглаб тинч аҳоли вакилларини адолат ва қонунни писанд қилмаган ҳолда ўлдирган шахслар бор”, – деб таъкидлаб ўтган.
Интерпол вебсайтида берилган маълумотларга кўра, Юсуф Қаразовий “Мисрнинг суд идоралари томонидан тергов/ҳукмни ўташ учун қидирилмоқда” экан.
Миср амалдаги ҳукуматининг бундай қадами турли фикр-мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Турли даража инсонлар бу хабардан ҳайрон эканликларини айтишмоқда.
Хусусан, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Миср ҳарбий раҳбарларини кескин танқид остига олиб, “Қаранг, давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни эгаллаб олган кимса Интерполга кўрсатма бермоқда... Бу қандай иш ўзи? Илмга сиёсат эгалик қила олмайди. [Аксинча,] сиёсат илмнинг хизматкоридир... Нарсалар остин-устун бўлиб кетти. [Ҳодисаларнинг бундай] ривожи, афсуски, дунё яхшилик сари эмас, балки ёмонлик сари кетаётганини кўрсатиб турибди”, деб таъкидлаган.

back to top