Эрон ҳар бир интернет фойдаланувчисини текширишни йўлга қўймоқчи

Эрон ҳар бир интернет фойдаланувчисини текширишни йўлга қўймоқчи

Ҳозир Эрон давлатида тармоқдаги баъзи сайтларни чеклаш йўлга қўйилган. Бироқ энди мамлакат ҳудудидаги ҳар бир фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш йўлга қўйилади.

“Яқин орада интернетга кирган ҳар бир фойдаланувчининг шахси аниқланади ва тармоқда бизга маълум бўлмаган бирорта ҳам фойдаланувчи бўлмайди”, – деди телекоммуникация вазири Маҳмуд Вайзи. Бунга асосий сабаб фойдаланувчилар аноним ҳолда тақиқланган материалларни ўқиши ёки нашр қилишининг олдини олишдан иборат. Маҳмуд Вайзи бу вазифалар қачон ва қандай қилиб амалга оширилиши ҳақида маълумот бермади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Эронда “Google”, “YouTube”, “Twitter”, “Facebook”, “WhatsApp”, “Viber”, “ВКонтакте” ва шу каби ижтимоий тармоқ, сайт ва иловалардан фойдаланиш тақиқланган.

back to top