Эрдўған: янги газ қувурини “Туркий оқим” деб аташ мумкин

Эрдўған: янги газ қувурини “Туркий оқим” деб аташ мумкин

“Жанубий оқим” газ қувури ўрнига Туркия ҳудудидан ўтказилиши режалаштирилаётган янги газ қувури “Туркий оқим” деб аталиши мумкин, деб эълон қилди Тойиб Эрдўған.

“Россия президенти Путиннинг таклига кўра биз “Жанубий оқим” ўрнига ўтказилаётган газ қувурини “Туркий оқим” деб аташимиз мумкин. Бу газ қувури Қора денгиз туби орқали Россиядан Туркиянинг Греция билан бўлган чегарасигача ўтказилади. Туркия ва Европа газни истаганларича олишлари мумкин бўлади. Шу тариқа, Туркия бутун минтақанинг энергетик таъминотчисига айланади“, деб баёнот берди Эрдўған.
Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев “Жанубий оқим” лойиҳаси тамоман музлатилгани ва уни қуриш ишлари тугатилгани ҳақида айтиб ўтган эди.

back to top