Арабистон яримороли давлатлари умумий полиция ва флот қўшинлари тузиш ҳақида келишиб олдилар
Форс кўрфази Араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашига кирувчи олтита давлат Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган саммит давомида умумий ҳарбий-денгиз ва полиция қўшинларини ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар, деб ахборот беради “Associated Press” агентлиги.
Умумий полиция ташкилоти бу давлатларнинг террорчилик ва наркотик ташишга қарши курашида кўмак беради. Бу ташкилотнинг бош идораси БАА нинг пойтахти Абу-Дабида жойлашади. Умумий ҳарбий-денгиз кучлари штаб-квартираси эса Баҳрайнда жойлашади.
Арабистон яриморолининг 6 та давлати Форс кўрфази Араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашининг аъзолари ҳисобланадилар, булар: Саудия Арабистони, Уммон, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Баҳрайн.



