Қозоғистонлик имомлар учун ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Қозоғистонлик имомлар учун ахлоқ кодекси ишлаб чиқилди

Қозоғистон мусулмонлари диний идораси Уламолар кенгаши йиғилишида руҳонийлар учун ахлоқ кодекси қабул қилинди.

Кодексга мувофиқ мусулмон руҳонийлар замонавий коммуникация ва алоқа воситалари, компьютер ва интернетдан хабардор бўлиши, чиройли нутқ сўзлаши ва муомала қоидаларига риоя қилиши лозим.
Имомлар масжидга келганлар билан мулойим муомала қилиши, уларнинг таклиф ва илтимосларини бажариш учун тегишли чораларни кўриши, иш вақтини тўғри тақсимлаши талаб этилади.
Бундан ташқари, мусулмон руҳонийлар шариат илмлари билан бир қаторда дунёвий билимларини ҳам ошириб бориши, оилада тарбияга алоҳида эътибор қаратиши, қўшнилар ва қариндошлар билан алоқани яхши сақлаши, жамиятда намуна бўлиши зарур.

back to top