Европарламент Фаластинни тан олиш тўғрисида резолюция қабул қилди

Европарламент Фаластинни тан олиш тўғрисида резолюция қабул қилди

Европа парламенти Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилган.

“Европарламент Фаластин давлатчилиги тан олинишини қўллаб-қувватлайди… ва ушбу қарор тинчлик музокараларининг олға силжиши учун хизмат қилади, деб ҳисоблайди”, – дейилади парламент ахборотида.
Қайд этишларича, резолюция бешта сиёсий партия аъзолари томонидан ишлаб чиқилган. Унинг қабул қилиниши учун Европарламентнинг 498 нафар аъзоси овоз берган, 88 нафра депутат қарши чиққан, 111 нафари эса бетараф қолган.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Фаластиндаги “ҲАМАС” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаргани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ эса, Еврокомиссия “ҲАМАС”ни террорчи сифатида ҳисоблашда давом этишини маълум қилди.

back to top