Албанияда “Икки қиз масжиди” очилди
Албаниянинг шимоли-ғарбида жойлашган Шкодер шаҳрида “Икки қиз масжиди” деб номланувчи масжид очилди. Масжиднинг очилиш тадбирида Шкодер муфтийси Имом Муҳаммад Ситорий, Шкодер ҳудудий кенгашининг раиси Мақсуд Жунгу, Албания Исломий тафаккур ва тамаддун институтининг раҳбари Рамз Зекаж, шунингдек Қувайт давлатидан ҳомийлик қилган оила вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар. Очилиш маросимидан сўнг масжидда илк бор жума намози ўқилган.
Айтилишича, масжид бундан икки йил аввал бахтсиз ҳодиса натижасида ҳалок бўлган Сора ва Шеҳд исмли қизларнинг шарафига уларнинг отаси Аҳмад Шойий томонидан барпо этилган.



