Грузиялик мусулмонларга 23 та масжид берилади

Грузиялик мусулмонларга 23 та масжид берилади

Грузиянинг Дин масалалари бўйича давлат агентлиги Шарқий Грузия (Квемо Картли ҳудуди)да жойлашган 23 та масжидни мамлакат Мусулмонлар бошқармаси тасарруфига ўтказади. Бу ҳақида куни кеча агентликнинг раҳбари Заза Вашакмадзе Динлар кенгашининг мажлисида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Дин масалалари бўйича давлат агентлигига мулкни қайта расмийлаштириш учун рухсатнома берилган. Навбатдаги учрашувда қолган масжидларнинг ҳам тақдирини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Грузия Мусулмонлар бошқармаси муфтийси Беглар Камашидзе кўрсатилган масжидларнинг мусулмонлар тасарруфига ўтказилишини ижобий баҳолаб, уларни қонуний рўйхатга олишни талаб қилган.
Камашидзе: “Анча йиллардан бери биз масжидларни рўйхатга олишларини сўраб келмоқдамиз. Маълумки, Грузияда 250 та масжид бўлиб, уларнинг кичик қисмигина рўйхатга олинган, холос. Биз агентлик фаолиятини қутлаймиз, у ўз натижаларини бермоқда. Бундан ташқари, ўйлайманки, бу ишга Грузия патриархияси ҳам ҳисса қўшган”, – деб таъкидлаган.

back to top