Туркия суди Гюленни қамоққа олишга санкция берди

Туркия суди Гюленни қамоққа олишга санкция берди

Хабар қилинишича, Туркия суди ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётгани ва исломий уламо экани айтилаётган асли туркиялик шахс Фатҳуллоҳ Гюленни қамоққа олиш учун санкция берган. Истанбул прокуратурасининг айтишича, “Гюлен “Hizmet” жиноий ташкилотининг етакчиси ҳисобланади... мазкур ташкилот матбуот, иқтисодиёт ва давлат органлари тузилмасига қонунга зид равишда ўрнашиб олган”. Прокурор Ҳасан Йилмаз “Тергов доирасида Гюленнинг жиноятлари ҳақида етарли маълумотлар йиғилган”, деб таъкидлаган.

Прокуратура Гюленга нисбатан учта даъво билан судга мурожаат этган: (1) террористик ташкилотни ташкил этиш ва бошқариш; (2) бошқа шахсга нисбатан туҳмат қилиш; (3) куч ишлатиш, қўрқитиш ва алдов йўли билан бошқа шахсни озодлигидан маҳрум қилиш. Суд айблов ҳукмини чиқарса, Гюленни озодликдан узоқ муддатга маҳрум қилиш жазоси кутиши мумкин.
Айрим манбаларга кўра, Фатҳуллоҳ Гюлен 2013 йилда Туркияда “давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш”га ҳам алоқадор бўлиши мумкин экан.

back to top