Саудияда ёш келин-куёвлар учун мажбурий курс жорий этилади

Саудияда ёш келин-куёвлар учун мажбурий курс жорий этилади

Саудия Арабистонининг Ижтимоий сиёсат вазирлиги мамлакатдаги ажрашишлар сонини камайтириш мақсадида, ёш келин-куёвларни никоҳга тайёрлаш бўйича мажбурий курсларни жорий этиш ниятида экани хабар қилинмоқда.

Дастлаб мазкур дастур ихтиёрийлик асосида жорий этилган эди, бироқ унаштирилган барча жуфтликлар эндиликда ёш келин-куёвлар курсини мажбурий равишда ўташи кутилмоқда.
Вазирликдаги манба “Al Arabiya”га берган интервьюсида: “Вазирлик дастурга мажбурийлик тусини беришни режалаштирмоқда ва уни ўтаганларнинг ҳаммасига сертификат берилади. Мазкур сертификат [тегишли идоралар томонидан] никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома бериш учун талаб этилади”, – деб аниқлик киритган.
Курслар мамлакат бўйича бепул бўлади. Унинг вазифаси, ҳар хил тушунмовчиликлар, можаро ва ажрашишларнинг олдини олиш мақсадида, бўлажак эр-хотинни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлади. Машғулотларда ёш келин-куёвлар билан турли ижтимоий, дийний, психологик, маданий ва молиявий масалаларни муҳокама қилиш кўзланган.

back to top