Назарбоев: “Ўша “Ислом давлати”да дин йўқ”

Назарбоев: “Ўша “Ислом давлати”да дин йўқ”

“Tengrinews” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Оқ Ўрда”да журналистлар билан ҳар йили бўлиб ўтадиган анъанавий учрашув доирасида: “[Ўша] “Ислом давлати” [деб номланувчи] экстремистик ташкилотда дин йўқ... [Унда] миллий ёки диний мансублик йўқ”, – деб маълум қилган.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбари: “Ҳозирда ИДга европаликлар, Марказий Осиё ва бошқа минтақаларнинг вакиллари фаол тарзда қўшилмоқдалар... ИД жангарилари пул учун ишламоқдалар... Хавф ва хаосни ифода этувчи терроризмга қарши ҳозирда бутун дунё бирлашмоқда. Ва мен Исломга терроризмни боғлашларини қўллаб-қувватламайман... Ислом тинчлик демакдир”, – деб таъкидлаган.
Назарбоев ўз сўзларини хулоса қиларкан, шундай деган: “Қуръонда бундай сўзлар бор: [“Ким] бир жонни [ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам] ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади [...”]. Шунинг учун, терроризмни бутун инсониятга қарши чиққан душман, деб ҳисоблаш зарур. Ёшларимизни бундан четда ушлаб туриш керак”.

back to top