Қирғизистон ҳукумати ЕОИИга қўшилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини маъқуллади
Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлигининг матбуот котиби Айдай Қурмоновага таяниб хабар қилинишича, ушбу мамлакат ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини маъқуллаган. Ҳужжат лойиҳаси парламентнинг тегишли қўмиталари томонидан ҳам тасдиқланган.
Таъкидланишича, Қирғизистоннинг Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий маконга қўшилиги тўғрисидаги музокаралар бўйича идоралараро комиссия Россия пойтахтига жўнаб кетган. Шартнома шу йил 23 декабрь куни Москва шаҳрида Қозоғистон, Беларусь, ва Россия президентлари томонидан имзоланиши кутилмоқда.
Қирғизистон билан божхона чегараларининг тўлиқ очилиши 2015 йилнинг май ойига режалаштирилган. Унгача ушбу мамлакатдаги барча лабораториялар сертификатланиши ва экспорт маҳсулотлари Божхона иттифоқи ҳудуди учун тасдиқланган стандартларга мувофиқлаштирилиши кўзланган.



