Негевда Исроил томонидан арабларнинг мингта уйи бузиб ташланган
“Anadolu” ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 2014 йил давомида Исроил томонидан Негевда арабларга тегишли 1000 та уй-жой бузиб ташланган. Исроилда фаолият олиб бораётган Ислом ҳаракати етакчиси Усамо Уқайбийнинг таъкидлашича, “Исроил хавфсизлик тузилмалари томонидан арабларга тегишли уй-жойларнинг бузиб ташланишидан кўзланган мақсад – арабларга босим ўтказиш ва уларни ўз ерларини ташлаб кетишга мажбурлашдан иборат... [Исроил] фаластинликлар ва уларнинг мулкини йўқ қилмоқда... [Шунга қарамай,] Негевдаги фаластинликлар қаршилик кўрсатишда давом этадилар ва ўз ерларида қоладилар”.
Айтилишича, Исроил кучлари Негевдаги араб қишлоқ ва мавзеларини “ноқонуний қурилмалар” важи билан бузиб ташлаган. Бироқ, бу ерларда араблар Исроилнинг 1948 йилдаги оккупацияси бошланишидан анча аввал ҳам истиқомат қилиб келардилар.



