Бокуда “Ҳайдар” масжиди очилди

Бокуда “Ҳайдар” масжиди очилди

“Trend” ахборот агентлигининг хабарига кўра, ўтган жума куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида янги барпо этилган ва ушбу мамлакатнинг марҳум етакчиси Ҳайдар Алиев номи билан аталувчи “Ҳайдар” масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Тадбирда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этган ва ушбу масжиднинг очилишини мамлакат ҳаётидаги муҳим ва тарихий воқеа, деб атаган.

Тафсилотларга кўра, янги масжиднинг умумий ҳудуди 12 минг кв. метрни ташкил этади, шундан 4200 кв. метр қисми унинг ички қисмига тўғри келади. Масжид биносининг тўрт томонида ҳар бирининг баландлиги 95 метр бўлган тўртта минора қад ростлаган. “Ҳайдар” масжиди Шервон-Абшерон бинокорлик усулида барпо этилган бўлиб, унинг пештоқи махсус тошлар ёрдамида сайқалланган. Масжид биносига иккита гумбаз ҳам қурилган, улардан биринчисининг баландлиги – 55 метр, иккинчисиники – 35 метр.
Айрим манбаларнинг таъкидлашича, Боку шаҳридаги ушбу янги масжид бутун Қофқоз минтақасидаги энг катта масжид экан.

back to top