2015 йили пайғамбаримизга (с.а.в) алоқаси бор нодир бир воқеа бўлар экан
Келаётган янги милодий йилда нодир ҳолат юз бериши кутилмоқда, яъни ҳар 33 йилда бир марта бўладиган воқеа. "Ватан" нашриёти хабар беришича, 2015 йили бутун мусулмон олами Мавлид - пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассалом туғилган кунларининг икки марта келишига гувоҳ бўладилар: 3 январ ва 24 декабр, деб хабар қилади Islamnews.
Астрономларнинг айтишича, мусулмонлар қабул қилган ҳижрий тақвим, оддий тақвимдан 11 кун кам. Шунинг учун ҳам 2015 йилнинг аввалги 11 кунига тўғри келадиган эътиборга молик саналар, милодий йил охирида яна такрор келади.
Бунга ўхшаш сўнгги ҳолат 1982 йили бўлиб ўтган эди, кейингиси 2047 йили бўлар экан дейди, олимлар.



