Уммон султонлиги Тошкент Ислом университетида кўргазма ташкил этиш таклифи билан чиқди
збекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада Уммоннинг Тошкентдаги элчиси Муҳаммад Саид ал-Лаватий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
Қўмитанинг матбуот хизмати тарқатган хабарда маълум қилинишича, учрашув чоғида томонлар диний бағрикенглик ва мильлатлараро тотувлик борасида Ўзбекистонда олиб борилаётган ишлар ҳамда Тошкент ислом университетида уюштирилиши режалаштирилаётган кўргазманинг ташкилий жиҳатлари билан боғлиқ масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилган.



