Саудия Арабистони қироли вафоти муносабати билан Туркияда мотам эълон қилинди
Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ вафоти муносабати билан 24 январь, шанба куни Туркияда миллий мотам эълон қилинади. Туркиянинг Today’s Zaman газетаси хабарига кўра, бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган.
Хабар беришларича, бутун Туркия бўйлаб, шунингдек, Туркиянинг хорижий давлатлардаги ваколатхоналарида Туркия байроғи туширилади.
Аввалроқ, Саудия Арабистони қироли Абдуллоҳ Ар-Риёддаги номсиз қабрга кўмилгани ҳақида хабар берилган эди.



