АҚШда мусулмон оиласининг ўлдирилиши Париждаги теракт билан қиёс қилинди
Бутун дунё мусулмонлари Шимолий Каролина штатида учта диндошларининг фожеали ўлимидан чуқур қайғуда. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамда мусулмон журналистлар Ғарб ОАВларининг бу хабар ҳақида лом-мим демаётганидан таажжубда.
Янги оила қурган 23 ёшлик Зиё (Deah) Шедди Баракат ва Юсур Муҳаммад Абу Салҳа ҳамда унинг 19 ёшлик синглиси Разан Муҳаммад ўзлари таҳсил олаётган университет қошидаги аҳоли турур жойи комплекси қошидан ўлик ҳолда топилган. Мусулмон талабалар отиб ўлдирилган.
Қотил 46 ёшлик Крейг Стивен Ҳикс шу кунинг ўзида полиция маҳкамасига келиб, жиноятига иқорор бўлган ва ҳибсга олинган.
Хабар берилишича, Ҳикс талабалар билан автоулов қўйиш учун жой талашиб қолган эмиш. Бироқ, бунгача у ижтимоий тармоқларда Ислом динига қарши салбий фикр-мулоҳазалар қолдириб юрган.
Ўлдирилган мусулмон суриялик бўлиб, тиббиёт факультетида таҳсил олиб юрган, унинг аёли ва синглиси эса келиб чиқиши фаластинликлардан бўлган.
АҚШнинг машҳур имоми Суҳайб Уэбб: "Аллоҳ раҳмат қилсин, Чэпел-Ҳилл қурбонларини... Ҳаммамиз Аллоҳникимиз ва Аллоҳ ҳузурига қайтамиз", - деб Twitter саҳифасида ёзибди.
"Шимолий Каролинадаги қотиллик қабул қилиб бўлмайдиган нарса. Бундай нарсалар ОАВларида керакли тарзда қораланиши керак", деди муфтий Исмоил Менк.
Маҳаллий ОАВларининг ёзишича бу жиноят "қотилликка ўхшайди".
Баъзилар бу воқеаларни Charlie Hedbo таҳририятига қилинган ҳужумга ўхшатишган.
Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқдагилар бегуноҳ ўлдирилганларнинг расмлари билан бирга уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдиришмоқда.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари АҚШ ва халқаро матбуот бу ва Париж воқеаларини ёритишда иккиёқлама ўйин қилаётганига ҳам эътибор қаратишган:
"Charlie Hebdo ҳақида хабар берилганда ҳеч иккиланмасдан "terrorists" — "террорчилар" атамасини ишлатишади. Ҳолбуки, бу иш ҳалигача судда кўриб чиқилиб, расмий айблов тасдиқланмаган.
АҚШдаги кечаги ҳодисада — аёл ва эркак 3 мусулмонни бир атеист отиб ўлдирганида эса оддийгина қилиб "man charged" — "гумонланаётган шахс" деб ёзишяпти..."




