ИҲТ Фаластин бўйича навбатдан ташқари саммит ўтказади
Хабарларга кўра, Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти тез кунларда Фаластиндаги вазият бўйича ўзининг навбатдан ташқари саммитини ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Ташкилотнинг Бош котиби Ийад Маданий баёнот берган.
Эслатиб ўтамиз, ИҲТ мусулмон мамлакатларни турли соҳалар бўйича бирлаштириб турувчи ташкилот бўлиб, у 1969 йил 25 сентябрь санасида таъсис этилган. Ташкилотга бугунга кунда 57 та давлат аъзо ва яна 5 та давлат унда кузатувчи мақомига эга.



