Қатар Ғазодаги уйларни қайта қуриш учун 1 млрд. доллар сарфлайди
Хабар қилинишича, ўтган ҳафта Қатар ҳукумати Фаластиннинг Ғазо Секторидаги уй-жойларни қайта қуриш учун 1 миллиард АҚШ доллари қийматидаги лойиҳага старт берган. Лойиҳанинг биринчи босқичида мингдан ортиқ янги биноларнинг қурилиши белгиланган.
Таъкидланишича, Қатарнинг мазкур лойиҳаси донор-давлатлар Қоҳира Конференциясида келишиб олган 5,4 миллиард долларлик ёрдамининг бир қисми ҳисобланади.
Исроил томонидан 2014 йил июль-август ойларида Фаластиннинг Ғазо Секторида амалга оширилган хунрезлик ва қотилликлар натижасида, БМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2200 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, 100 мингдан ортиғи эса уй-жойидан айрилган эди.



