Нью-Йорк мактабларида Ислом байрамлари дам олиш куни деб эълон қилинади

Нью-Йорк мактабларида Ислом байрамлари дам олиш куни деб эълон қилинади

Нью-Йорк мэри Билл де Блазио эълон қилдики, шаҳардаги давлат мактаблари мусулмонларнинг икки катта: Ийд аль-Фитр ва Ийд аль-Адҳа байрамларида дам олиш куни, деб эълон қилинади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар беради. “Лента.ру”нинг таъкидлашича эса, бу қарор 2015 йилнинг кузидан кучга киради.

“Қабул қилинган бу ақлий қарор, ўсиб бораётган мусулмон жамиятининг хоҳиш ва истакларини инобатга олган”, — деб тушунтириб ўтди де Блазио. Нью-Йорк таълим департаменти бошлиғи Кармен Фаринанинг айтишича, мусулмонларни бу икки байрамни нишонлаш ёки нишонмаслик танлови олдида қўймаслик керак. Бундан олдин худди шунга ўхшаш қарорлар Нью-Жерси, Массачусетс ва Вермонт штатларининг бир қанча шаҳарларида қабул қилинган эди. Нью-Йоркда миллион нафарга яқин мусулмон истиқомат қилади. Шаҳар мактабларида эса 1,1 миллион нафар ўқувчи ўқийди.

back to top