“Ислом давлати” жангарилари иккинчи халифа масжидини портлатишди

“Islamnews”нинг “Аль-Арабия”га таяниб хабар берилишича, “Ислом давлати” жангарилари VII асрнинг биринчи ярмида Ироқда барпо этилган Ислом дунёсининг иккинчи халифаси Умар ибн ал Хаттоб номли қадимий масжидни портлатиб юборишди.
20 февраль, жума куни жангарилар масжид атрофига мина ўрнатиб чиқишди ва уни портлатиб, масжидни бутунлай ер билан яксон этишди. Масжид Ироқнинг марказида жойлашган ар Рамадийдан 90 км. ғарбий узоқликдаги Анбар музофотида қад ростлаган эди. Ироқнинг саёҳлик ва меъморчилик обидалари вазири Каис Хусейннинг маълум қилишича, шу пайтга қадар “Ислом давлати” жангарилари мамлакатдаги 28 та тарихий биноларни йўқ қилишган.