Данияда замонавий масжид қуриш режалаштирилмоқда

Данияда замонавий масжид қуриш режалаштирилмоқда

Даниянинг “TV2” телеканали тарқатган хабарга кўра, мамлакат пойтахти Копенҳаген шаҳрида замонавий янги масжид ва Ислом маданияти марказини барпо этиш режалаштирилмоқда. Дания Ислом жамиятининг бу ҳақидаги аризаси шаҳар маъмурияти томонидан маъқулланган.

Режалаштирилаётган янги комплекс ҳозирда шаҳарнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган намозхона ўрнида қад кўтаради. Шаҳар мэри ўринбосарининг изоҳ беришича, Копенҳагеннинг мазкур қисмидаги ҳаётни нисбатан фаровон деб бўлмайди, у ерга “ижодий туртки” бериш керак, шунинг учун лойиҳа шаҳар муниципалитетида овоз беришсиз маъқулланган.
Дания Ислом жамиятининг раҳбари Имрон Шоҳнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳада кўплаб “ажойиб фикрлар” ўз аксини топган бўлиб, бунинг учун жамиятга ажратилган ҳудудда уч қаватли бино барпо этилади.
Лойиҳа якуний варианти жорий йилнинг август ойида тайёр бўлади ва шундан сўнг, у мутахассислар ва шаҳар раҳбарияти томонидан маъқулланиши зарур. Маҳаллий аҳоли вакиллари лойиҳани 2016 йил февраль ойида муҳокама қилиб бўлганларидан кейин, қурилиш ишларини бошлаш мумкин бўлади.

back to top